«Аждодлар изидан» айн-жалунда

«Аждодлар изидан» айн-жалунда

Қозоғистонлик тадқиқотчилар Яқин Шарқ тарихида мамлуклар қандай из қолдирганини ўрганиш учун Исроилда бўлишди. “Аждодлар изидан” экспедицияси аъзолари маҳаллий олимлар билан учрашиб, тарихий жойларни зиёрат қилишди.

Масалан, Айн-Жалут номли мана бу жойда 13-аср ўрталарида мўғуллар ва мамлуклар қўшини юзма-юз келган. Мамлуклар Яқин Шарқдаги ажал келтирувчи улкан қўшинга қатъий зарба беришга журъат қилган ягона куч саналган.

САПАР ИСКАКОВ,  «АЖДОДЛАР ИЗИДАН» ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

– Мамлуклар қўшинининг 90-95 фоизини Буюк дашт, Дашти Қипчоқдан чиққанлар ташкил қилган. Мўғул қўшини таркибининг 70-80 фоизи Буюк даштлклар эди. Қизиғи шундаки, у томонда ҳам, бу томонда ҳам бизнинг аждодларимиз бўлган.

Бу жанг Яқин Шарқ тарихида кескин бурилиш ясаган. Жасур мамлуклар мўғул қўшинининг енгилмаслиги ҳақидаги афсонага чек қўйишди. Ғалабани қўлга киритган Бейбарс энди салибчиларга диққат қаратади. Уларнинг шаҳарларини, жумладан, Арсуфни қўлга киритади. Унинг қамали 40 кунга чўзилган.

РАФИ ҚАСИМОВ, ТАРИХЧИ:

У бошқа томондан лаҳм кавлата бошлайди. Ва шунда салибчилар шаҳарни топшириш ҳақида музокара бошлайди ва таслим бўлади.

Салибчилар мустаҳкам ўрнашиб олмаслиги ва мадад кучлари етиб келишига йўл бермаслик учун соҳил бўйидаги шаҳарларни вайрон қилишган. Мамлакат ичидаги аҳоли манзиллари ва қалъаларни мамлуклар ўз назоратига олади. Бу ерларда улар шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга катта эътибор қаратишган. Улар томонидан Лот шаҳрида барпо қилинган кўприк ҳозирги кунгача ишлаб турибди.

САПАР ИСКАКОВ,  «АЖДОДЛАР ИЗИДАН» ЭКСПЕДИЦИЯСИ РАҲБАРИ:

Ўша даврда почта алоқаси муҳим роль ўйнаган. Тасаввур қилинг, Қоҳирадан жўнатилган мактуб уч кунда Дамашққа етиб борган. Хабарларни суворийлар етказишган, отларини алмаштиришларига тўғри келган. Шунинг учун ҳам мамлуклар мана шундай кўприк қуришган. Чунки кўлни отда кечиб ўтиб бўлмайди. Шу кўприк туфайли алоқа йўлга қўйилган. 

Ҳозирги Исроил ҳудудида мамлуклар даврига оид кўплаб тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган. Улар Дашти Қипчоқ вакиллари Яқин Шарқ тараққиётида муҳим роль ўйнаганини яққол кўрсатиб турибди.