Қозоғистон халқи Ассамблеяси технопарк ташкил этади

Қозоғистон халқи Ассамблеяси технопарк ташкил этади

Ёшлар йилида Қозоғистонда янги лойиҳалар ишга туширилади. Қозоғистон халқи Ассамблеяси тадбиркорлар ҳамжамияти етакчилари self-made форумида пойтахт мактабларидан бирида кичик технопарк синов тариқасида ишга туширилиши маълум қилинди. Ёш йигит-қизлар бу ерда тадбиркорлик асослари ва тикиш-бичиш, мебель саноати ва ўсимликлар етиштириш йўналишларида дастлабки кўникмаларни оладилар. Мазкур тажриба келажакда республика бўйича оммалаштирилиши кутилмоқда, дейди Ассамблея тадбиркорлар ҳамжамиятидагилар. Шунингдек, форумда сўзга чиққанлар тадбиркорлик соҳасида давлат кўмаги ва ёшлар сиёсати ҳақида сўз юритишди. Бизнес очиш ва уни ривожлантириш тажрибаси билан ўртоқлашилди.

ДУМАН ҚИДИРБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИ ТАДБИРКОРЛАР ҲАМЖАМИЯТИ РАИСИ:

 - Президент аниқ топшириқлар берди. Жорий йилда бизнес очиш ва ривожлантириш учун жуда қулай шарт-шароитлар бор. Нафақат чақириқлар ёки топшириқлар, балки маълум миқдорда моддий захиралар ажратилган. Биз оддий буюмлар иқтисодиёти механизмларини ривожлантириш ва усулларини жалб этиш ниятидамиз. 

Форум доирасида, шунингдек, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандлар, ёшлар стартаплари кўргазмаси бўлиб ўтди. Масалан, Атираудан келган ёш фермер Тамила Разметова ўз маҳсулотини тақдим этди. У Ёшлар йили очилишида Давлат раҳбарига пойтахтда олмазор яратишни таклифини билдирганди.

ТАМИЛА РАЗМЕТОВА, ФЕРМЕР:

 - Бу олмалар қишга, совуққа жуда чидамли. Шунинг учун ҳам питомникларимизда шу навдаги олмаларни етиштирдик. Биз уларни тайёрладик, тажриба ўтказдик, текширдик. Ҳаммаси кўнгилдагидек. Икки йилдан сўнг Астанада дастлабки ҳосил олиш ниятидамиз.