“Бейнеу-Ақтау” йўли орқали портларга кунига 30 минг тонна юк ўтади

“Бейнеу-Ақтау” йўли орқали портларга кунига 30 минг тонна юк ўтади

Транзит салоҳияти – Қозоғистоннинг энг муҳим стратегик захираларидан. Манғистау вилоятида “Нурли йўл” дастурига кўра “Бейнеу-Ақтау” йўли тўлиқ ишга қўшилди. Республика аҳамиятига эга трасса Қозоғистон ғарбини мамлакатнинг бошқа вилоятлари билан боғлайди ва Россия, Ўзбекистон йўлларига олиб чиқади. Ушбу улкан лойиҳага 94 миллиард тенге сарфланди. Деярли 600 километрли магистраль жаҳон талабларига мувофиқ қурилган. Экспертлар ҳисобига кўра, келгуси йилдан бошлаб бу транспорт йўлаги орқали Қозоғистон денгиз портларига суткасига 30 минг тоннадан зиёд юк ташилади.

ҚАЖИМУРАТ СУЕБАЕВ,  “ҚОЗОҒИСТОН АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ” МИЛЛИЙ КОМПАНИЯСИ” ҲЖ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

 - Вилоятимизга ташқаридан келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва материалларнинг транспорт нархлари пасаяди. Авваллари машиналар 2-3 сутка йўл босган бўлса, ҳозир бир кунда етиб келади. Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе вилоятлари ёнгинамизда. Денгизга барча учун қулай йўл очилади.

40 километр. Иртиш орқали устунли кўприк ўрнатиш туфайли йўл шунчага қисқарди. Энди транзит юк ташувчилар Павлодар шаҳрига кириб ўтиши шарт эмас, улар масофа ва ёнилғини тежаган ҳолда янги йўлдан ўтиб кетавериши мумкин. “Марказ-Шарқ” транспорт йўлаги доирасида муҳим инфратузилма лойиҳаси рўёбга чиқарилди. Ушбу устунли ўтиш йўли Марказий Осиёдаги энг узун дарёнинг кўпригидир. Ундан бир кеча-кундузда 8 мингтагача автомашина, 240 минг тоннагача юк вилоят марказига кирмасдан олиб ўтилади.

АҚИЛБЕК КАБИЛДИН, «ҚОЗОҒИСТОН АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ» ПАВЛОДАР ФИЛИАЛИ ДИРЕКТОРИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

 - Бугунги кунда ҳаракат интенсивлиги бир кеча-кундузда 5 мингдан 8 мингтагача автомобилни ташкил этади. 210 минг тоннадан 240 минг тоннагача юк ташилади. Энг замонавий видеокузатув воситалари ўрнатилган, кўприк ҳолатини кузатиб, серверга маълумот юборувчи датчиклар ишлаб турибди.

Ушбу кўприк пайдо бўлиши мультипликатив самара берди: чор-атрофдаги аҳоли манзилларида бизнес ривожланишига олиб келди. Йўлда дўконлар ва хизмат кўрсатиш жойлари очилди. Яқинда “Павлодар-Астана” автомобиль йўли қурилиши якунланади. Сўнг йўл шарққа қараб давом этади.