Алмати Қозоғистоннинг замонавий туризм марказига айланишади

Алмати Қозоғистоннинг замонавий туризм марказига айланишади

Алмати Қозоғистоннинг замонавий туризм марказига айланиши учун барча имкониятлар бор. Статистикага кўра, мамлакатимизга ташриф буюрган ҳар бешинчи меҳмон ушбу шаҳарни томоша қилади. Бу эса жаҳонда Алматига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Туристик салоҳиятни ривожлантириш мақсадида маҳаллий ҳокимлик, туроператорлар, жамоат ташкилотлари қатор тадбирларни амалга оширди. Ўтган йил охирида бу ерда туристик хаб иш бошлади.

АСЛАН ҚЎНИРХАНОВ, АЛМАТИ ШАҲРИ ТУРИЗМ ВА ТАШҚИ АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ РАҲБАРИ:

 - Бунинг учун туристик хаб ташкил қилинди. Ҳар бир шаҳарлик бу ерга келиб, ўз ғоялари, лойиҳаларини таклиф этиши мумкин. Экологик туризм аҳамиятли. Табиатимизни кўрсатамиз. Алмати минтақасида бешта миллий парк – чўллардан иборат Алтин Эмелдан тортиб етти минг метрли Хон Тангри чўққисигача бор. Бошқача айтганда, Алматига келган турист уч соат йўл босиб, чўлларни ёки Кўлсой ҳавзасини томоша қилиши мумкин.

Алматининг сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилади. Унинг аъзолари шаҳар учун махсус туристик бренд зарур, дейишмоқда.

ДАНИЯР МУКИТАНОВ, «Биз – АЛМАТИ» ЛОЙИҲАСИ РАҲБАРИ:

 - Метронинг бир неча станцияларида махсус стендлар қўйилади, уларда шаҳарликлар наздидаги энг қизиқарли жойлар кўрсатилади. Яъни уларнинг кўнглига ёққан жойлар. Шунчаки реклама буклетлари эмас. Шахсий таассуротлар ва фикрлари билан.