Ёшлар йилида «Йўл харитаси» ишланди

Ёшлар йилида «Йўл харитаси» ишланди

2019 йил Қозоғистон ёшлари учун янги истиқболлар ва имкониятлар йили бўлади. «Ёшлар йили» доирасида мамлакатда 70 тадбир ўтади. Ижтимоий тараққиёт вазирлиги «2019 йил йўл харитаси»ни ишлаб чиқди. Унга нафақат байрам кунлари, балки ижтимоий аҳамиятли лойиҳалар ҳам киритилган. Шу жумладан, давлат дастурлари доирасида ёшларга берилаётган кўмак кучайтирилади. Шунингдек, ёш тадбиркорлар ва олимларга бериладиган грантлар сони ҳам ошади.

АСХАТ ЎРАЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЁШЛАР ИШЛАРИ ВА ОИЛА ҚЎМИТАСИ РАИСИ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ:

 - Биз йўл харитаси ёшларнинг барча тоифаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган, деб ҳисоблаймиз. Сифатли, қўл етарли таълим олиш, ёш оилалар ва умуман ёшлар учун уй-жой масаласи - энг долзарб муаммолардан.