Хожа Аҳмад Яссавий мероси – ҳамиша долзарб

Хожа Аҳмад Яссавий мероси – ҳамиша долзарб

Хожа Аҳмад Яссавийнинг маънавий мероси  долзарблигини йўқотмайди. Буюк файласуф асарлари туркий дунёда алоҳида ўринга эга. Унинг таълимоти ислом маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатган. Жумладан, «Девони ҳикмат» асари. Ҳозирги вақтда унинг каттагина қисми таржима қилиниб, ўрганилган. Шунингдек, туркийларнинг маънавий раҳнамоси ҳаёти ва ижодини ўрганувчи бутун бошли фан ҳам мавжуд. Таъкидлаш жоиз, Хожа Аҳмад Яссавий шарофатидан Туркистон нафақат Қозоғистоннинг, балки бутун турк дунёсининг маънавий-маданий пойтахти сифатида донг таратди. 

МАРАТ ТУЯҚБАЕВ, ТАРИХЧИ, АРХЕОЛОГ:

– Туркистон, Ўтрор, Сайрамда Яссавийнинг шогирдлари бўлган. Умумий ҳисобда турли шаҳарларда унинг 50 талаб издоши бор эди. Биз учун энг муҳими – улар ҳикматлар орқали туркий тил сақланишига ҳисса қўшган. Шогирд ва издошлари Яссавий таълимотини кенг ёйишган. 

Буюк олим издошлари ўз устозлари ишини давом эттирган. Яссавийнинг минглаб шогирдлари унинг таълимотини Осиё, Европа ва Ҳиндистонда кенг тарғиб этишди, шу билан бирга, тил ҳам кенг тарқалди. Олимларнинг таъкидлашича, машҳур «Девони ҳикмат» асари туркий тилда ёзилган.  

НУРБЎЛАТ АХМЕТЖАНОВ, «ҲАЗРАТИ СУЛТОН» ДАВЛАТ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ ДИРЕКТОРИ:

– «Девони ҳикмат»да нима ёзилган? Унда ҳаётий тамойилларга тўхтаб ўтилган. Тўғри йўлдан бориш учун нималарга риоя қилиш кераклиги айтилган. Таъкидлаш шарт, ҳикматларда у дунёда ер ҳаётидаги ишлар ҳисоб-китоб қилиниши ҳақида сўз юритилган.

Иймон ва ҳақпарварлик – Яссавий ўз ҳикматларида тилга оладиган асосий мавзу бўлиб, бугунги кунда ҳам долзарб, дейди экспертлар. Айтиш керак, буюк олим асарлари қадимда қозоқ, рус ва турк тилларига ўгирилган. 2018 йилда эса ҳикматлар илк марта профессионал мусиқа тилида янгради. Жорий йилда ушбу лойиҳа туркий халқлар эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Туркистонда яссавийшунослик танловини ўтказиш кўзланган. Бу халқаро миқёсдаги анъанавий тадбир олимнинг асарлари ва фаолиятига бўлган доимий қизиқишни ўзида акс эттиради.