Нурсултон Назарбоев Ёшлар йилин бошлаб берди

Нурсултон Назарбоев Ёшлар йилин бошлаб берди

2019 йил Қозоғистонда Ёшлар йили деб эълон қилинди. Бугун президент Нурсултон Назарбоев бу йилни бошлаб берди. Форумда 500 нафар атрофида мамлакатнинг барча минтақалари вакиллари иштирок этди. Улар орасида “100 янги ном” танлови қатнашчилари ва ғолиблари, “Бўлашақ” дастури битирувчилари, ёш олим ва тадбиркорлар, ҳарбий хизматчилар, болалар уйлари тарбияланувчилари, спортчилар ва истеъдодли болалар бор. Шунингдек, тадбирда қўшиқчи Димаш Қудайберген, актриса Қуралай Анарбекова, шахматчи Жансая Абдумалик ва бошқалар меҳмон сифатида иштирок этди. Тадбиркор Расул Абдуллаев, стартапёр Иван Крепак, волонтёр Айсулу Ерниязова, аграр соҳа вакиласи Тамила Розметова ва бошқа турли соҳаларда муваффақиятларга эришган ёшлар тадбир спикерлари сифатида иштирок этдилар. Давлат раҳбари нутқ сўзлади.

НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Мен сизлар орқали кўриб турган қозоғистонликларнинг янги авлоди – Қозоғистоннинг энг юксак муваффақияти, Давлат раҳбари сифатидаги меҳнатимнинг энг қадрли меваси. Сиз билан учрашганимдан жуда бахтлиман, барчангизни Қозоғистонда Ёшлар йили бошланиши муносабати билан муборакбод этаман! Бугунги кунда нафақат мамлакатлар мамлакатлар билан, балки инсонлар инсонлар билан ҳам рақобатда. Ва бу курашда илмни, маърифатни кўтара оладиган, орқада қолмай интиладиган оқил авлодни етиштириб чиқарган давлат ғалаба қилади. Мен шундай авлодни кўриб турибман. Мен бу гапни бутун Қозоғистон ёшлари ҳақида айта оламан.