2019 йилда Павлодар ёшлари 500 дан ортиқ тадбир ўтказади

2019 йилда Павлодар ёшлари 500 дан ортиқ тадбир ўтказади

Гастроллар, концертлар, танловлар, фестиваллар. Давлат раҳбари "Ёшлар йили” деб эълон қилган 2019 йилда янги авлод вакиллари Павлодар вилоятида 500 дан ортиқ тадбир ўтказмоқчи. Ҳозирги кунда шаҳар ёшлар ташаббуслари марказида ғоялар ва лойиҳалар муҳокама қилиняпти. Ушбу марказ турли йўналишларда ишлаётган юзлаб ноҳукумат ёшлар ташкилотлари бирлашган штаб квартирага айланган.

ТЎЛЕГЕН АЙТБАЕВ, ЁШЛАР ТАШАББУСЛАРИ ШАҲАР МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ, ПАВЛОДАР ВИЛОЯТИ:

- Павлодар ёшлари сиёсий ўйланган, қизиқарли таклифлари билан машҳур. Вилоятимизнинг 32 фоиз аҳолисини ёшлар ташкил этади. «Ёшлар йили» муносабати билан биз салмоқли тадбирлар ўзказиш ниятидамиз.

2019 йилда минтақада «Буюк Даштга саёҳат» ёшлар экспедициясини ўтказиш ва «Рухани кемп» ёзги ёшлар лагерини ишга тушириш, шунингдек, «Volonter.кз», «Izdeu-2019» форумлари, спорт, туризм, ижодий, таълимий лойиҳаларни рўёбга чиқариш кўзланган.

Павлодарнинг ёш вокалчилари ҳам «Ёшлар йили»да янги гастролларга тайёрланишяпти. 2018 йилда улар Москва шаҳрида 60 мамлакатдан 2,5 минг мусиқачи иштирок этган «Рождество юлдузлари» халқаро фестивалида Бош соврин эгаси бўлишганди.

МЎЛДИР ЎРАЗБАЙ, ВОКАЛ ДАСТА АЪЗОСИ:

- Юксак даражада маҳорат кўрсатдик. Кўнгилдагидек куйлай олишимиз учун жуда кўп машқ қиляпмиз.

ЕЛЕНА ВАЛЬКО, «СВЕТ ЗВЕЗДЫ» ИЖОДИЙ МАРКАЗИ РАИСАСИ:

- Биз доимо қаергадир шошиламиз. Нималаргадир қатнашишга, ўзимизни, қилаётган ишимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Одамларга шодлик улашишни истаймиз.

Ўтган асрнинг 90-йилларда айнан ушбу вилоят фаоллари “Давлат ёшлар сиёсати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиш ташаббуси билан чиққан. “Ёшлар йили”да ҳам йигит-қизлар янги ва муҳим ижтимоий лойиҳаларни бошлашмоқчи.