«Kazakh TV» - 100 дан ортиқ мамлакатга узатилади, уни 300 000 000 одам томоша қилади

«Kazakh TV» - нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасида кўптилли кўрсатувлар тизимини йўлга қўйган мамлакатимиздаги ягона телеканал. Барча кўрсатувларни суткали узлуксиз тизимда, беш тилда – қозоқ, рус, инглиз, қирғиз ва ўзбек тилларида томоша қилишингиз мумкин. Бунинг учун рақамли телевидение абонентлари ўзлари учун қулай тилни эркин танлаш имкониятига эга. 100 фоизли кўрсатувлар узатувчи эфир овоз қаторини ўзингиз ҳам созлаб олишингиз мумкин. Бунинг учун “меню” тугмачасини босасиз, “аудио” бўлимида берилган беш тилдан истаганингизни танлайсиз. Эслатиб ўтамиз, «Kazakh TV» канали эфири Шимолий ва Жанубий Америка, Ғарбий ва Шарқий Европа, Австралия ва Океания, Шимолий Африка, Яқин Шарқ, Осиё ва Жанубий Кавказ каби ҳудудларни қамраб олган бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатга узатилади. Каналнинг умумий аудиторияси сони 300 миллион кишидан ошади.