Қозоғистон ёш олимлари янги, ҳаммабоп ўғит кашф қилишди

Қозоғистон ёш олимлари янги, ҳаммабоп ўғит кашф қилишди

Қозоғистон ёш олимлари янги, ҳаммабоп ўғит кашф қилишди. Лойиҳага кўра, ўғит қозонхоналар ва шина заводлари чиқиндиларидан ишлаб чиқарилади. «Янги ўғитни дон маҳсулотлари, сабзавотлар етиштириш учун турли миқдорда ишлатиш мумкин», дейди Кўкшетау давлат университети магистри Едиль Айшук. Шу кунларда кашфиётчи олим янги ўғитни картошка етиштиришда ишлатиб кўряпти. Натижалар ёмон эмас: ҳосилдорлик икки баравар ошди. Яқин даврда бошқа турдаги ўсимликларда ҳам синаб кўрилади. Экологик хавфсизлик ҳам эътибордан четда қолмайди.

ЕДИЛЬ АЙШУК, Ш. УАЛИХАНОВ НОМЛИ КЎКШЕТАУ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИЛМИЙ ХОДИМИ:

- Мазкур лойиҳа рақобатбардош, келажакда махсус бизнес-режа тузамиз. Хўжаликлар, агросаноат тузилмалари билан шартномалар имзолаймиз. Мазкур препарат ишлаб чиқаришга жорий этилади. Тижоратлаштириш жараёнида завод бунёд этиш зарур. Чунки реал маҳсулот – ўғит ишлаб чиқарилади.

АБИЛЬЖАН ХУСАИНОВ, ПРОФЕССОР, ЛОЙИҲАНИНГ ИЛМИЙ РАҲБАРИ:

- Ерларнинг ҳосилдорлиги пасайиб боряпти, ўғитлар етарли эмас, одатда ишлатиладиган ўғитлар ҳаддан зиёд қиммат, уларни ҳамма агроташкилотлар ҳам сотиб ололмайди. Бу препарат эса анча арзон, чунки чиқиндидан олинади. Мамлакатимизда хомашё - кул-қоракуя етарлича топилади.