Алмати шаҳрида XV Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди

Алмати шаҳрида XV Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди

Эркин фикрлаш, муомала қила олиш ва қолиплардан чиқа олиш. Алмати шаҳрида ўтган аниқ фанлар бўйича беллашувларда жаҳоннинг 18 мамлакатидан беш юздан зиёд ўқувчилар иштирок этдилар. Уч предмет – математика, физика ва информатикадан 15-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ниҳоясига етди. Ташкилотчиларнинг айтишича, ҳар йили жаҳоннинг энг кучли ўқувчиларини тўпловчи тадбир ҳакамлари тобора мураккаброқ ва қизиқарлироқ топшириқлар ҳозирлашади. Уларни ҳал этиш учун янгича нуқтаи-назар, топқирлик зарур. Ғолиблар тажриба орттиришади ва айни вақтда Қозоғистоннинг нуфузли олий ўқув юртларида грант асосида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

АЛМАЗ КУНҒОЖИН, ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА МАКТАБИ ДИРЕКТОРИ, АЛМАТИ ШАҲРИ:

 - Россияда ЕГЭ натижаларига маълум миқдорда баллар қўшиб беришади. Жанубий мамлакатлар – Ўзбекистон, Тожикистонда ҳам хғалқаро Жаутиков олимпиадасини юқори баҳолашади. Хорижий, ҳатто американинг олий ўқув юртлари унинг натижаларини тан оладилар. Масалан, 2018 йил битирувчиси Минбай Аружан бу ерда кумуш ва олтин медаль олган. Ҳозир Массачусетс технологиялар институтида таълим олаяпти.

Заковат Олимпиадаси мақсади – ўқувчилар ўртасида физика-математика фанларини тарғиб қилиш, турли мамлакатлар мактаблари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш, шунингдек, Қозоғистоннинг таълимий ва маданий даражасини кўрсатиш.