Қозоғистонлик талаба Динара Наумова спорт кошоналари қураяпти

Қозоғистонлик талаба Динара Наумова спорт кошоналари қураяпти

2019 йил Қозоғистонда Ёшлар йили, деб эълон қилинди. Ушбу йилда ёш тадбиркорларнинг ташаббуслари ва уларнинг бизнес лойиҳаларига алоҳида эътибор берилаяпти. Қозоғистонлик талаба Динара Наумова аҳоли манзилларида спорт-соғломлаштириш мажмуалари барпо этишни кўзлаганди. Улар имкониятлари чекланган одамлар эҳтиёжлари учун тўла мосланган. Бундай объектлардан биринчиси март ойида Ақмўла вилоятининг Қабанбай ботир қишлоғида ишга тушади.

ДИНАРА НАУМОВА, ТАЛАБА:

– Бугунги кунда олис аҳоли манзилгоҳларини ривожлантириш даркор. Шунингдек, давлатимиз имкониятлари чекланган одамларга алоҳида эътибор беришга интилаяпти. Биз маълум бир аҳоли манзилида иш бошлаймиз, аммо айни вақтда кенгайишни истаймиз ва ҳамма одамларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қиламиз. Ниятимиз: тренажерлар ўрнатиш, маданият уйларида жисмоний тарбия, фаол ҳордиқ чиқаришни йўлга қўйиш.

Динара Наумованинг лойиҳаси «Startup Bolashak – менинг орзуйим» финалига чиқди. Ушбу республика танлови энг яхши бизнес-ғояларни танлаш, уларни қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Финалга чиққан иштирокчилар орзуларини рўёбга чиқараяптила:. парранда фабрикаси, ресторанлар тармоғи, қурилиш компанияси очдилар.

ЛАУРА ДЕМЕСИНОВА, «БЎЛАШАҚ» ҲАМЖАМИЯТИ ИЖРОВИЙ ДИРЕКТОРИ:

 - Биз мазкур форумларни ўтказиш ғоясини бардавом этамиз. «Болашак» бизнес-форумлари минтақаларда, минтақа ёшлари учун ўтказилади. Шунингдек, «Болашак стартап» танловининг 4-босқичини Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги билан ўтказмоқчимиз. Шу билан бирга «Бизнинг билимлар – бизнинг мамлакатга» лойиҳаси доирасида болалар ва талабалар учун «Бўлашақ» дастури иштирокчиларининг лекция ва нутқларини ташкил этамиз.

2019 йил – Ёшлар йилида ёшларнинг кўплаб ташаббуслари қўллаб-қувватланиши кутилаяпти. Бу нарса, биринчи навбатда, жамиятга фойда келтирувчи стартап-лойиҳаларга тааллуқли.