Манғистауда Ёшлар форуми ўтказилади

Манғистауда Ёшлар форуми ўтказилади

Жорий йилда Манғистау вилоятига Каспийбўйи мамлакатлари ёшлари ташриф буюради. Августда бу ерда чегарадаги давлатларнинг “Ёшлар дўстлиги-2019” форуми бўлиб ўтади. Учрашув Ақтау Саммити доирасида ўтказилади. Ҳар бир республикадан таълим, тиббиёт, блогерлик, вайнерлик, сиёсат ва бошқа соҳаларда фаол фуқаролик позициясига эга 100 нафар ёш иштирок этади. Қолаверса, бу шу ҳудудда ўтадиган ягона йирик масштабли тадбир эмас. “Йўл харитаси”га кўра Ёшлар йили доирасида 100та шундай тадбир лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бутун дунёдан атлетларни ўзида бирлаштирадиган марафон ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

БАУИРЖАН ТУЯКОВ, МАНҒИСТАУ ВИЛОЯТИ ЁШЛАР СИЁСАТИ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

 Бундай марафонлар бутун дунёда ўтказилади. Берлин марафони, Бостон марафони, Лондон марафони. Улар энг аввало шаҳарни танитиш учун ташкил этилган. Масалан, ҳозирда Астана ва Алмати шаҳарлари таниқли. Жорий йил май ойида шундай марафонни Ақтауда ўтказамиз. Умид қиламизки, тадбир анъанавий тус олиб, ҳар йили бўлади.