Олтин одам дафн этилади

Олтин одам дафн этилади

Жорий йилда Олтин одам хоки қайта дафн этилади. Олимлар фикрича, уни келажакда такрор тадқиқ эта олиш учун сақлаб қолишнинг энг самарали ва ҳозирча ягона йўли шу. Суяклар махсус капсулага жойланади ва қадимий сак анъаналарига кўра дафн маросими ўтказиш режалаштирилган.  Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, узоқ йиллар давомида хок йўқолган, деб ҳисоблаб келинган. Яқиндагина унинг суяклари Есик шаҳридаги Суд экспертизаси институти архивларидан топилди. Суяклар фотоқоғоз қутисига жойланган ҳолда қолган. Фақат қўл билан ёзилган мана бу ёзув  унинг ичида қимматли артефакт борлигидан далолат беради.

ЕРМЕК ЖАСИБАЕВ, “ИССИҚ” ҚЎРИҚХОНА-МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Суяклар яхши сақланмаган. Бунинг устига 50 йилча улар қоғоз қутида ётган, замонавий бактериялар, вируслар суяк тўқималарига кириб олган. Шунинг учун ундаги маълумотни олиш имконсиз. Бош чаноғи бўлсайди... ҳеч бўлмаса, биттагина тиш бўлганидами. Тиш ДНК маълумотини тўлиқ бера олади.

Афсуски, топилган суяклар тўлиқ эмас. Олтин одамнинг бош чаноғи ҳам йўқ. Мутахассислар синчиклаб ўтказилган такрорий ДНК таҳлили тарихимизнинг анча жумбоқларига ечим топиш имкони бериши мумкинлигини таъкидлайди. Дания генетик олимлари бундай таҳлил ўтказишга тайёр.

ДЎСИМ ЗИКИРИЯ, “ИССИҚ” ҚЎРИҚХОНА-МУЗЕЙИ ИЛМИЙ КОТИБИ:

– Биз Олтин одам ҳақида аслида яшаган инсон сифатида эмас, қандайдир афсонавий тўқима ҳақида сўзлаган каби гапирамиз. Аслида бу шахс шу дунёда яшаган. Археологлар унинг хокини топган, қачон яшагани, қандай мақомда бўлганини  аниқлаган. Буларни 20-асрнинг ноёб тарихий ашёсини топган Кемал Акишев тадқиқ этган. ДНК ёрдамида ёш шаҳзода хасталанган касалликларгача тўла-тўкис маълумот олиш мумкин эди.

“Қозоғистон Тутанхамон”и номи билан машҳур 20-аср топилмаси жаҳон илм аҳли эътиборини ўзига тортмоқда. Ўтган юз йилликда асосан Олтин одамнинг либосларига қизиқишган бўлса, 21-асрда унинг ўзини тадқиқ қилишга киришилади.