Қозоғистонда STEM-таълим тизими фаол ривожланяпти

Қозоғистонда STEM-таълим тизими фаол ривожланяпти

Қозоғистонда STEM-таълим тизими фаол ривожланяпти. Ақтаудаги мактаблардан бирида болалар дастурлаштириш тилларини ўрганиб, физика, математика, информатика ва электроника сирларини ўзлаштиряпти. Яқинда Жасулан Бўранбайнинг илмий лойиҳаси «Зерде» республика танлови шаҳар босқичида иккинчи ўринни олди. Бешинчи синф ўқувчиси пляж ва денгизга ташланган маиший чиқиндини тозаловчи робот яратди.

ЖАСУЛАН БОРАНБАЙ, 29-СОНЛИ ЎРТА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ, АҚТАУ ШАҲРИ:

– Иккита мотор парракларни айлантиради. Робот чиқиндини кўриши билан унга қараб ҳаракатланади. Олиб контейнерга солади. Бундай машина жуда фойдали, одамлар ишини анча енгиллаштиради. Энг муҳими, атроф-муҳитга зарар етказмайди.

Болалар катапульта ёйини ҳисоблайди, автомобиль ва кемалар ясайди. Кўпчилик учун робот техникаси шунчаки хобби эмас, келажакда 3Д-моделлаштириш сари илк қадам. Ижодий имкониятлар кўлами кишини лол қолдиради. Назарбоев интеллектуал мактаби ўқувчиси Назира Қидирбаева қўл учун протез ишлаб чиқди. Бунинг учун фаоллаштирилган кўмир, фольга, махсус плата ва пластикдан фойдаланди.

НАЗИРА ҚИДИРБАЕВА, НАЗАРБАЕВ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МАКТАБИ ЎҚУВЧИСИ, АҚТАУ ШАҲРИ:

- Ҳисоблагич ишламай турган қўлга бириктирилади. Инсон миясидан қўлни ишлатиш ҳақида сигнал келиши билан бу ердаги мускуллар тортилади. Уни ҳисоблаган босим датчиги сигнални Ардуино платосига узатади.

Мутахассислар фикрича, SТЕМ лабораториялари болалар иқтидорини очишга хизмат қилади ва уларда билимга қизиқиш уйғотади.