Озарбайжон билан Қозоғистоннинг илмий ҳамкорлик кенгаяди

Озарбайжон билан Қозоғистоннинг илмий ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон хорижий мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтираяпти. Мутахассислар фикрича, фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик энг истиқболли йўналишлардан бири. Ал-Форобий номли Қозоқ Миллий университети Озарбайжон Миллий фанлар академияси билан меморандум имзолади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ икки мамлакат олимлари тадқиқот марказларидан фойдалана олишади, қўшма конференциялар ташкил этишади, ҳамкорликда грант лойиҳаларида қатнашишади.

ҒАЛИМҚАИР МУТАНОВ, АЛ-ФОРОБИЙ НОМЛИ ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ:

- Университетимиз асосида озарбайжон тарихи ва маданияти марказини очдик. Озарбайжон республикасининг 100 йиллиги, Ҳайдар Алиевнинг 95 йиллиги, Гусейн Жовиднинг 135 йиллиги бўйича конференциялар ўтказдик. Шу аснода маданий алоқаларни мунтазам давом эттириш ғояси пайдо бўлди.

Қозоғистон Польша билан ҳам маданий ва илмий муносабатларни жадаллаштираяпти. Ушбу мамлакатда ҳамкорлик доирасида мингдан ортиқ юртдошларимиз таълим олаяпти. Инсон капиталига сармоя қўйиш – келажакка инвестиция дегани. Поляк сенатори Роберт Довхан Қозоғистоннинг таълим соҳасидаги бундай сиёсатини юқори баҳолайди.

РОБЕРТ ДОВХАН, ПОЛДЬША ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ ДЕПУТАТИ:

- Қозоғистон таълим соҳасига катта умид билан қараяпти. Жуда кўп талабалар Польша ва Европанинг бошқа мамлакатларида таълим олишаяпти. Улар ўз билимларини Қозоғистонга олиб келишади. Ахир янги технологиялар ва инновацияларнинг келажаги ёрқин. Бу ҳақда сизнинг президент кўп марта гапирган ва ёзганди. Сўнгги 27 йил ичида мустақилликнинг нақадар муҳимлиги ва Қозоғистоннинг нақадар ривожланганини кўриб турибмиз. Қозоғистон – муваффақиятли иқтисодий ва ижтимоий сиёсат моделига айланди.

Аналитикларнинг фикрича, глобаллаштириш даврида мамлакат рақобатбардошлиги ва янада ривожланишини фақат юқори малакали мутахассислар таъминлаши мумкин. Шунинг учун Қозоғистон таълим ва илм соҳаларига устувор эътибор бераяпти.