“Алаш Ўрда” озарбайжон тилида тақдим этилди

“Алаш Ўрда” озарбайжон тилида тақдим этилди

Бокуда озодлик ҳаракати ҳақидаги “Алаш Ўрда” китобининг озарбайжон тилидаги нусхаси тақдимоти ўтказилди. Тўплам Қозоғистон элчихонаси томонидан Нурсултон Назарбоевнинг “Келажакка назар: ижтимоий онг модернизацияси” дастурий мақоласини амалиётга татбиқ этиш доирасида нашр қилинди. Китобга ушбу ҳаракатнинг ёрқин намояндалари ҳаёти, ташкилот фаолияти ҳақидаги мақолалар киритилган. Муаллифлар фикрича, ўтган аср бошларидаги қозоқ халқи мустақиллиги учун кечган кураш тарихи озарбайжон китобхонларини қизиқтиради.

НИЗОМИ ТАГИСОЙ, ПРОФЕССОР, ТАРЖИМОН:

Бу мамлакат жамоатчилиги ҳаётида муҳим воқеа. “Алаш” ҳаракати мустақил Қозоғистоннинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Унинг намояндалари қозоқ халқи орзу-мақсадлари учун курашган. Озарбайжон китобхонларини “Алаш” партияси фаолияти билан таништириш катта аҳамиятга эга. Бу - умумтуркий тарихимизнинг бир қисми.

Шунингдек, озарбайжон шоири Ҳусайн Жовиднинг қозоқ тилига таржима қилинган, лотин ёзувида чоп этилган шеърий тўплами ҳам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Маълумки, алашўрдачилар ҳам, Ҳусайн Жовид ҳам ўз юртлари мустақиллигининг ёрқин курашчиси бўлиб, миллий маданият ривожига ҳисса қўшишган.

ҒАЛИМКАИР МУТАНОВ, АЛ-ФОРОБИЙ НОМИДАГИ ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИЕТИ РЕКТОРИ:

- Ҳозир мустақил давлатлар саналамиз, ўз суверен ўлкамизни барпоқ этдик. Қачонлардир ота-боболаримизнинг ушалмаган орзуси бугун тўлақонли рўёбини топяпти.  Бизни кўп жиҳат боғлайди. Бу улкан тарих, бу бизнинг маданият, бизнинг тил.

Учрашув иштирокчилари таъкидлагани каби, бундай ҳамкорлик умумтуркий илдизга эга икки халқни янада яқинлаштиради. Шу боис, Қозоғистоннинг таниқли шахслари ҳаёти-фаолияти ҳақидаги нашрлар озарбайжон жамиятига мунтазам тақдим этиб борилади.