Францияда Қозоғистоннинг учинчи фахрий консуллиги очилди

Францияда Қозоғистоннинг учинчи фахрий консуллиги очилди

Францияда Қозоғистоннинг учинчи фахрий консуллиги очилди. Мамлакатимиз вакиллиги Ренн шаҳрида жойлашган. Сиёсат арбоблари, дипломатлар, тадбиркорларнинг айтишича, фахрий консуллик фаолияти икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

ЖАНАР АВАР-ТУРЕБАЕВА, РЕНН ШАҲРИДАГИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ ФАХРИЙ КОНСУЛИ:

 - Консулликнинг очилиши Қозоғистон билан айниқса иқтисодий соҳада  ишлаш учун катта имкониятлар очади. Ўйлашимча, биз Қозоғистоннинг кўплаб шаҳарлари билан ўзаро алоқаларни кенгайтирамиз.

Тадбир давомида Қозоғистон рассомларининг кўргазмаси намойиш этилди. Санъат асарлари туфайли меҳмонлар Қозоғистон, унинг маданияти, қозоқ халқининг анъаналари хусусида тасаввурга эга бўлдилар. Айтмоқчи, Ренн шаҳрида яшовчи нозик дид соҳибаси Анни Шарбоннелнинг ватанимизга муҳаббати ҳам шу каби кўргазмаларнинг биридан бошланган экан.

АННИ ШАРБОННЕЛЬ, РЕНН – АЛМАТИ БИРОДАРЛИГИ ҚЎМИТАСИ АЪЗОСИ:

  - Мен илк бор ташриф буюрганимда 1991 йилдаги Қозоғистон билан бугунги Қозоғистон ўртасида катта фарқни кўрдим. Ўтган йиллар давомида мамлакатингиз ҳайратланарли даражада ривожланган, юксалган.  Бизнинг минтақа ҳам жадал ўсяпти.

Ренн – Алмати билан биродарлашган шаҳар. Қозоғистон мегаполиси шарафига мазкур боққа унинг номи берилган. Биродарлик қўмитаси аъзолари ташаббуси билан унга Абай бюсти қўйилган. Шунинг учун ҳам консуллик очилишида ушбу боғ зиёрат қилинди ва  айнан шу ерга гулчамбарлар қўйилди.

Бретань вилояти ривожланган қишлоқ хўжалиги ва рақамли технологиялари билан машҳур. Реннда консулликнинг очилиши эса тажриба алмашиш учун яхши имкониятдир.