«Боболар изидан» тарихий-илмий экспедицияси Иорданияда

«Боболар изидан» тарихий-илмий экспедицияси Иорданияда

«Боболар изидан» тарихий-илмий экспедицияси Иордания қироллигида тадқиқот олиб борди, маҳаллий тарихчилар билан учрашди. 13-асрда бу мамлакат ҳудуди қипчоқ мамлуклари ихтиёрида бўлган. Буюк даштдан чиққан мамлуклар ўша даврдаги мусулмон ва христиан олами ўртасидаги курашга катта таъсир кўрсатган. «Боболар изидан» экспедицияси  шу даврга оид асл ҳужжатларни ўрганиш ва тўплаш мақсадида Ажлун ва Карак истеҳкомларига борди.

САПАР ИСҚАҚОВ, ЭКСПЕДИЦИЯ РАҲБАРИ:

 – Карак қалъаси Қуддус ва Шом ерининг жанубини мудофаа этувчи стратегик иншоот бўлган. Буюк даштдан чиққан қипчоқ мамлуклар бу ерларга соҳиблик қилишган. Боболаримизнинг бу ерда бир қанча қалъалари бўлган. Улар ичида Карак истеҳкоми энг аҳамиятли ва  энг каттаси бўлган. Мана бу минора Султон Бейбарс фармонига кўра қурилган. Бу ерда унга ўхшаш миноралардан бир қанча.

Карак қалъасида 1260-1277 йилларда Султон Бейбарс буйруғи билан учта минора қурилган. Қипчоқ мамлуклари шарқда мўғул-татарлар ҳужумини қайтариб, ғарбда салибчилар хавфини бартараф эта олишди. Бундай жанговар ҳаракатлар натижасида Ислом оламидаги энг кучли ва истиқболли давлат тузилди. Шу сабабли, халқ ичида мамлукларни «дин ҳимоячилари», «Ислом қўрғонлари» деб атай бошлашди.

МУҲАММАД ҒУАНМЕ, ЯРМУК УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ:

 - Биз Султон Бейбарс ҳақида мактабда кўп ўқиган эдик. У – афсонавий шахс. Эли ва ерини ҳимоя қилиб, умрини эгарда ўтказган инсон. Вақтида у ҳеч кимга билдирмасдан Мисрдан Дамашққа ёки бошқа ерларга йўл олар экан. Султон Бейбарснинг шахсан ўзи кириб келганини кўрган ҳар қандай шаҳар ёки қалъа ҳокими шошилиб қолар экан. Бундай иш тутиб, Султон ўз мамлакатидаги ҳақиқий вазиятдан бохабар бўлган, халқ аҳволини билиб турган.

Шу мисолнинг ўзи ҳам мамлукларнинг кўчманчилар авлоди сифатида эгар устида дунё кезиб, муваффақиятларга эришганини кўрсатади.