Билим учун – Қозоғистонга

Билим учун – Қозоғистонга

Қозоғистонда таълимий туризм. Республика бу йўналишни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Хорижлик талабалар тобора кўпроқ мамлакатимиз олий ўқув юртларини мақбул кўряпти. Нафақат МДҲ мамлакатлари, балки Венгрия, Франция, Италия, Россия, Туркия, Ҳиндистондан ҳам ёшлар таълим олиш учун келяпти. Яқинда Кўкшетауга тиббиёт соҳасида ўқиш учун бир гуруҳ ҳиндистонлик ёшлар келишди. Қозоғистонда 5 йил таълим олгач, улар ўз ватанида интернатурадан ўтади. Шу кунларда Кўкшетау университетида 27 та ҳинд талабадан ташқари 7 нафар қўшни давлатлардан келган талабалар таълим олмоқда. Йил ўтган сайин улар сафи тўлиб боради.

ТАНВИР КХАН, ТАЛАБА:

Бу ерда ҳамма нарса менга ёқади. Шаҳар ҳам, таълим даргоҳи ҳам. Устозларимиз жуда ажойиб. Ҳозирча ҳеч қандай муаммолар йўқ. Таълимни тугатгач, Ҳиндистонга қайтмоқчиман, малакали врач бўлиш орзуйим бор.

СВЕТЛАНА МУРАТБЕКОВА, ДЕКАН:

Декабрь ойи ниҳоясида яна бир гуруҳ талаба келишини кутяпмиз. Жорий йилда бизда жами 50-70 хорижлик талаба бўлади. Келаси йили бундай талабалар сони 70-100 нафаргача етиши кутилаяпти. Бизда инглиз тилида лекция ўқий оладиган юқори малакали ўқитувчилар етарли.