Эртакларда сеҳр бор

Эртакларда сеҳр бор

Тинчлик ва эзгулик, меҳнатсеварлик ва инсонийлик. Миллий академик кутубхонада қозоқ тилидаги иккита китоб тақдимоти ўтди. «Ибрай буванинг ҳикоялари" деб номланган биринчи китобчада таниқли қозоқ маърифатпарвари Ибрай Олтинсариннинг танланган саккиз асари чоп этилган. «Ота ва ўғил», «Зағизғон ва қарға», «Бадавлат бой ҳақида ҳикоя» ва бошқалар улар қаторида. «Диас ва Занғарнинг планшети» деб аталган кейинги китоб муаллифи таниқли Қозоғистон ёзувчиси Уларбек Нурғилимули. Авторнинг тан олишича, мазкур расмли асарнинг ёзилишига қозоқ тилидаги болалар нашрларининг етарли эмаслиги сабаб бўлган. Шуни ҳам айтиш керакки, мазкур иккита китобнинг ҳар бири уч мингдан зиёд ададда чоп этилган. Улар ёш китобхон эътиборини тортишига шубҳа йўқ. Кўргазманинг илк соатларида икки юздан ортиқ китоб сотилди.

УЛАРБЕК НУРҒАЛИМУЛИ, КИТОБ МУАЛЛИФИ:

 - Баъзан аввал айтилганини такрорламаслик учун юрган еримда эртак тўқишимга, айтиб беришимга тўғри келади. «Диас ва Занғарнинг планшети» китоби шу тарзда пайдо бўлди. Бир куни мен уларга ўзим ўйлаб топган эртакни айтиб бердим. Болаларим уни такрор ва такрор эшитишни исташди. Умуман олганда, комикслар жанрида қозоқ фарзанди образини топиш имконсиз. Ваҳоланки, болаларнинг китобдаги қаҳрамонда ўзларини кўра олишлари жуда ҳам муҳим.

ШИНАР УЛАРБЕК:

 - Бу китобни отам ухлашимиздан олдин ўқиб берадилар. Унинг мазмуни, суратлари, саволлар жуда қизиқарли. Менга китоб жуда ёқади.