Манғистау вилоятида МДҲ ҳудудидаги илк «Геопарк» пайдо бўлади

Манғистау вилоятида МДҲ ҳудудидаги илк «Геопарк» пайдо бўлади

Манғистау вилоятида МДҲ ҳудудидаги илк «Геопарк» пайдо бўлади.  Бу йирик лойиҳа геологик ва минералогик объектларни, шунингдек, ушбу ҳудуддаги табиий ва тарихий ёдгорликларни ўзида бирлаштиради. Геобоғ яратилиши ЮНЕСКО ҳомийлигида амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз ёдгорликларининг учдан бир қисми Манғистауда жойлашган бўлиб, улар сони 13 мингдан зиёд. Янги «Геопарк» ҳудудида сайёҳлар  Султан эпе ва Шакпак ота ерости масжидларини томоша қилишлари, Ақмиш ва Самал водийлари, каньонлар ва қадимий Қизилқалъа шаҳрини кўришлари мумкин.

ГУЛЬМИРА СУЙЕУОВА, МАНҒИСТАУ ВИЛОЯТИ ТУРИЗМ БОШҚАРМАСИ РАҲБАР ЎРИНБОСАРИ:

- ЮНЕСКО ҳомийлигида геобоғ яратилганини билган сайёҳ бу ерга бемалол келиши мумкин бўлади. Бу қозоқ миллий ҳунарларини ривожлантиришга ҳам катта ёрдам беради.

Президент мурожаати доирасидаги “Ўз ерингни англа” ташаббуси вилоятда мактаб туризмини жонлантиришга ҳам туртки беради. Таниқли археолог Андрей Астафьевнинг ишончи комилки, тарихий-археологик ҳаракатни бутун мамлакат бўйлаб ёйиш керак. Қазув ишларида қатнашган ва этнографлар ишини кузатган болалар ўз она диёрининг тарихини яхшироқ ўрганади.

АНДРЕЙ АСТАФЬЕВ, АРХЕОЛОГ:

- Назарбоев мактабидан ўқувчилар келишди. Улар биз билан 5 кунни бирга ўтказишди. Бирга ишлашди. Завқ олишди. Биз қандай ишлаймиз, дала шароитида қандай яшаймиз – шу муҳитнинг ўзиёқ, барча болалар учун жуда қизиқарли.

2018 йилда Манғистау вилоятига 200 мингдан ошиқ дам олувчи келган. Бозор экспертларининг башоратига кўра, 7 йилдан сўнг, инфратузилма, шу жумладан, курорт соҳаси ривож топиши билан, сайёҳлар сони бир йилда 750 минг  кишига етади. Эслатиб ўтамиз, яқин йилларда мутахассислар Каспийга саёҳат кемаларини туширишни мўлжаллашган.