Алина Соловьёва: Мактаб таълимида ноодатий методика

Алина Соловьёва: Мактаб таълимида ноодатий методика

Мактаб таълимида ноодатий методика. Чимкентда биология ўқитувчиси дарс ўтишнинг ўзига хос услубини ишлаб чиқди. Алина Соловьёванинг ҳар бир дарси ўзгача, ҳар бир машғулот – янги дастур. Замонавий технологиялар ёрдамида у янги мавзуни ўйин тарзида тушунтиради. Мунозаралар, амалий ва блиц-ўйинлар эса бимлиларни мустаҳкамлаш имконини беради. Бундан ташқари, педагог машғулотларни “Бугунги болаларни нима қизиқтиради?” тамойили бўйича ташкил этади. Ўқувчиларига нафақат сифатли билим бериш, балки уларда ўз фанига қизиқиш уйғотиш мақсадида Алина Соловьёва бўш вақтини кутубхонада ўтказади.

АКЕРКЕ БЕРЕКЕШЕВА, ЎҚУВЧИ:

Алина Робертовнанинг дарслари қизиқарли ва тушунарли тарзда ўтади. У мавзуга турли нуқталардан  ёндашади, уни чуқур очиб беради. Жуда осон ва тушунарли ҳикоя қилади. Унинг китобларини ўқиб, машғулотларида қатнашиб, чин маънода биология оламига шўнғийди киши.

Алина Соловьёва бир қанча илмий иш ва қўлланмалар ёзган, ўтган йили эса юқори синфлар учун биология дарслиги муаллифига айланди. Энди унинг сабоқларини Қозоғистондаги барча ўқувчилар ўрганади. Ўқитувчининг педагогик ютуқлари ўқувчиларининг Ягона миллий тестдаги юқори баллари ва фан олимпиадаларидаги ғалабаларида ҳам кўринади.

АЛИНА СОЛОВЬЁВА, БИОЛОГИЯ ЎҚИТУВЧИСИ:

- Эндиги режаларим – таълимнинг янгича мазмуни сингдирилган 11 синфгача бўлган барча дарсликларни ёзиб тугатиш. Уларни тамомлашим билан олимпиада ҳаракатига қайтаман. Охирги 3 йилда дарсликлар мени мактаб фан олимпиадалари тренерлигидан узоқлаштирганди.

Бугун Алина Соловьёва Қозоғистон таълимининг фахрий ходимидир. Педагогик фаолиятидаги улкан муваффақиятлари учун у “Меҳнатдаги ютуқлари учун” медали соҳибаси, Таълим ва фан вазирлиги фахрий ёрлиқларини қўлга киритган, “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” унвонига эга бўлган.