Ақсу саноат минтақасида ўхшаши йўқ маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди

Ақсу саноат минтақасида ўхшаши йўқ маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди

Павлодар вилоятининг Ақсу саноат минтақасида ўхшаши йўқ маҳсулот ишлаб чиқарила бошланди. Шлакларни қайта ишлаш комплекси металлургия гигантининг чиқинди чангларини қайта ишлайди. Бундай саноат “дум”ларидан тоза металл-концентрат тайёрланади. Кўп йиллар мобайнида жами 8 миллион тоннадан зиёд шундай чиқинди тўпланиб қолган. Ой сайин комплексда унинг 80 минг тоннаси қайта ишланиши кутилмоқда. Янги технология асосида шлакдан феррохром ажратиб олинади, қолдиқлардан эса қурилишда ишлатиладиган, оловга чидамли аралашмалар, шағал тош, қум олинади. Чиқиндиларни қайта ишлашни бир неча марта ошириш режалаштирилган.

СТАНИСЛАВ ГОЛОВИН, ШЛАКЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОМПЛЕКСИ ДИРЕКТОРИ:

Ишлаб чиқаришни ривожлантиришниинг иккинчи босқичида ҳажм 120 минг тоннага етказилиши мўлжалланган. Уни 2019 йилда ишга туширамиз. Кейин ишлаб чиқаришни янада кенгайтириб, ойига 160 минг тонналик кўрсаткичга етиш ниятидамиз.

Инновациявий усул йил давомида, иқлим шароитидан қатъи назар, қайта ишлаш имконини беради. Ишлаб чиқаришдаги барча жараёнлар автоматлаштирилган. Корхона маҳсулоти экспортга мўлжалланган. Шуни ҳам айтиш керакки, Ақсу саноат минтақаси 140 гектардан зиёд майдонни эгаллайди.

БАЛҒАБАЙ ИБРАЕВ, АҚСУ ШАҲРИ ҲОКИМИ

Ўйлайманки, бу ерда қайта ишлаш, ишлаб чиқариш бўйича яна анчагина цех барпо этилади. Агросаноат мажмуасидан ҳам таклифлар бор. Сабзавот омборлари, иссиқхоналар, балки қайта ишловчи бошқа заводлар.

Саноат минтақасига ичимлик сув, кориз тизими келтирилган. Минтақадагилар барча хизматларни арзонлаштирилган нархларда олади. Бу эса сармоядорларни ўзига жалб қилади. Улар мазкур жойда энергияталаб ишлаб чиқариш барпо қилишмоқчи.