10 декабрда пойтахтимиз Алматидан Ақмўлага расмий тарзда кўчирилди

10 декабрда пойтахтимиз Алматидан Ақмўлага расмий тарзда кўчирилди

Мамлакатнинг асосий иқтисодий марказларига яқин, географик жиҳатдан мақбул, қулай атроф-муҳитга эга, демографик имкониятлари юқори ҳудуди. Йигирма йил муқаддам ушбу талабларга суянган ҳолда мамлакатимизнинг янги пойтахти учун жой танланди. 1997 йил 10 декабрда пойтахтимиз Алматидан Ақмўлага расмий тарзда кўчирилди.

ЖАНДАРБЕК МӘЛІБЕКОВ, МЕЪМОР:

 - Ҳозир жаҳонда қурилаётган шаҳарларнинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, кескин континентал иқлим деймиз, бўш турган ерда, ўта совуққа қарамай... Шундай ерда янги шаҳар бунёд этишни катта янгилик, дейиш мумкин. Бу ердаги ҳолат меъморий симбиоз деб аталади, метаболизм ҳам дейилади. Бошқача айтганда, табиатга мослаб, табиатга боғлиқ шаҳар иншоотлари қуриш.

Шунинг учун ҳам Астана шаҳри меъморчилигига, ўз вақтида, табиат ва шаҳар уйғунлиги ғояси асос бўлган. Орадан йигирма йил ўтган бўлса-да, пойтахтда ҳар йили қатор азим иморат ва уй-жойлар қад ростлайди. Режада  ўнг соҳилни янгилаш кўзда тутилган.

АРСЕНИЙ ПИРОЖКОВ, «АСТАНА БОШ РЕЖАСИ РЕЖАЛАШ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ» БОШ МЕЪМОРИ:

– Масалан, «Хон чодири» савдо маркази ортидан Нуржўл сайргоҳи давом эттирилади. Бу ҳудудда йирик иншоотлар, уй-жойлар қурилади. Янги «Нурли жўл» вокзали томонга қараб Мингйиллик аллеяси барпо этилади. Ҳозир бу борада сармоядорлар билан музокаралар юритилаяпти. 

Бугунги кунда Астана мамлакатимизнинг илғор шаҳри. Навқирон пойтахтимиз янги минг йилликда туб ўзгаришларга намуна бўлмоқда.