Назарбаев университетида кутубхона кечаю-кундуз ишлайди

Назарбаев университетида кутубхона кечаю-кундуз ишлайди

24 соат ва 7 кун давомида ишлаш. Назарбаев университетида нон-стоп режимида ишловчи фойдаланувчилар учун янги заллар очилди. Жами майдони 10 минг квадрат метрни ташкил этган  кенг ўқув залида жаҳон илм дунёси билан танишишни истовчилар учун барча имкониятлар яратилган.  Шу ернинг ўзида янги компьютер ва мультимедиа заллари, гуруҳ ва якка тартибдаги машғулот синфлари, инклюзив таълим учун ускуналар, конференц-зал ҳам жойлашган. Бундан ташқари, аудио-визуал студия, болалар ва дам олиш хоналари мавжуд. Кечаю кундуз кутубхонадан фойдаланиш имконияти Қозоғистонда илк бора қўлланяпти. Ташкилотчилар бу соҳада яхши янгилик яратилишига умид қилишяпти. Ва яқин вақт ичида аниқ натижалар билан ажаблантиришга ҳам.

АСЕМГУЛЬ ТЕМИРХАНОВА, НАЗАРБАЕВ УНИВЕРСИТЕТ КУТУБХОНАСИ РАҲБАРИ:

Жамғармамизда 200 минг асар нусхаси, бундан ташқари, электрон обуналар, маълумотлар базаси, электрон китобларнинг жуда улкан, жуда бой коллекцияси мавжуд. Кутубхона қошида портал, ўзимиздаги маълумотлар, кутубхона базаси асосида тузилган улкан репозиторий ишлаб турибди, унда илмий ишлар, мақолалар, диссертациялар, тезислар электрон шаклда тўпланяпти. Бу борада биз жаҳоннинг етакчи олий ўқув юртларидан қолишмаймиз, деб ўйлайман.