Нурсултон Назарбоевнинг «Мустақиллик эраси» китоби немис тилига таржима қилинди

Нурсултон Назарбоевнинг «Мустақиллик эраси» китоби немис тилига таржима қилинди

Нурсултон Назарбоевнинг «Мустақиллик эраси» китоби немис тилига таржима қилинди. Мамлакатимизнинг энг янги тарихи ҳақидаги асар тақдимоти Германиянинг нуфузли таълим даргоҳи - Гумбольд номли университетда ўтказилди. Китобнинг дастлабки нусхалари Ҳукумат аъзолари, Бундестаг депутатлари, тадбиркорлар, дипломатлар, ёзувчи ва журналистларга тарқатилди. 

МАНФРЕД ГРУНД, БУНДЕСТАГ ДЕПУТАТИ:

– 90-йилдан кейинги давр жуда оғир кечди. Аммо тўғри сиёсат туфайли Қозоғистон улкан ютуқларга эришди. Мамлакатингиз Европа  учун ҳам, Осиё учун  ҳам  ишончли ҳамкорга айланди. Китобда Қозоғистоннинг деярли 30 йиллик тарихи акс этган. Ҳатто, келгуси 50 йилга белгиланган  режалар ҳам тилга олинган.

МИХАЭЛЬ ГЛОС, ГЕРМАНИЯ ИҚТИСОД ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИ /2005-2009 йиллар/:

Китобни ҳали ўқиб улгурмадим, аммо Нурсултон Назарбоевни билганим учун унинг қизиқарли эканлигига ишонаман. Қозоғистонни бутун дунёда ҳурмат қилишади. Бунга сабаб: давлат раҳбари – жуда кучли сиёсатчи. Мамлакат ривожланиши ва гуллаб яшнаши учун Нурсултон Назарбоев жуда кўп хизмат қилди.

Китобда Қозоғистоннинг Мустақилликка эришганидан хавфсизлик ва тинчлик маркази, жаҳондаги жараёнларнинг бообрў иштирокчиси, Марказий Осиёнинг энг ривожланган мамлакатига айланган бугунги кунгача босиб ўтган йўли тасвирланган. Экспертлар мазкур нашрни “мамлакат мустақиллигининг ўзига хос энциклопедияси”, деб аташмоқда. 

УМИТХАН МУНАЛБАЕВА, ҚР МИЛЛИЙ АКАДЕМИК КУТУБХОНАСИ  ДИРЕКТОРИ:

- Миллатимиз Етакчисининг тутган ўрни муҳим ва бебаҳо. + Китоб тарихнинг немис халқи, немис ўқувчилари билишлари лозим бўлган узилмас бир қисмини акс эттирган. Чунки унда 27 йиллик мустақиллигимиз бобма-боб тасвирланган.

«Мустақиллик эраси» китоби тақдимоти аввалроқ Москва ва Санкт-Петербургда ўтказилганди. Президент асари Лондонда ҳам танилди – у инглиз тилига таржима қилинган. Келгуси йилда у португал тилида Бразилияда чоп этилади.