Латвияда тўғузқумалақ ўйналди

Латвияда тўғузқумалақ ўйналди

Қозоқ миллий интеллектуал ўйини тўғизқўмалақ европаликлар қалбини забт этди. Латвиянинг Олайне шаҳрида яшовчи ёшлар ушбу ўйин бўйича мусобақада иштирок этишди. Иштирокчиларга тўғизқўмалақнинг минг йиллик тарихи ҳақида ҳикоя қилиш баробарида унда тез ғалабага эришиш йўллари ҳам очиб берилди. Бундан буён бундай мусобақа ҳар йили ўтказиладиган бўлди.

Айтиш жоиз, қозоқ миллий интеллектуал ўйини дунёнинг Германия, Чехия, Франция, Швейцария ва Колумбия каби давлатларда ҳам оммалашган. Қозоғистонда 200 мингдан ошиқ киши шу ўйинга қизиқади. 2019 йилда Туркияда тўғизқўмалақ бўйича V жаҳон чемпионати ўтказилади.