Қозоғистонда қонун лойиҳаларининг жамоатчилик назорати усуллари кенгайтирилади

Қозоғистонда ўзгариш ва қўшимчалар киритиладиган қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Мажлис депутатлари лойиҳаларни жамоатчилик муҳокамасига қўйишни кўзда тутган ҳужжатни биринчи ўқишда маъқуллашди. Адлия вазири Марат Бекетаев айтишича, қонун лойиҳаси халқнинг ижтимоий аҳамиятга эга қонунлар бўйича маълумот олишини таъминлайди. Бунинг учун қабул қилинадиган қонун лойихалари албатта интернет порталига қўйилиши шарт. Янги қонун лойиҳаси воситасида «Халқни тингловчи мамлакат» концепциясига таянган ҳолда янги процедуралар киритилиши кўзланган.

 

Фото: edelvin.com.ua


×