Н. Ниғматулин: Парламент сайловлари партиявий демократиянинг келгуси ривожига туртки беради

Олдинда турган парламент сайловлари ижтимоий мулоқот, ҳамкорликни шакллантиради ва мамлакатда кўппартиявий демократиянинг кейинги ривожига туртки беради. Парламент Мажилиси спикери Нурлан Ниғматулин шундай фикр билдирди. Таъкидлангани каби, юртимизда Мустақиллик йилларида парламент ва президент сайловларида қозоғистонликлар ҳар доим юксак сиёсий маданиятини намоён қилади. Палата раиси, шунингдек, Парламент ишининг навбатдаги чақириғига қадар Мажилиснинг ҳозирги таркиби Қозоғистон тараққиёти учун қонунчилик базасини шакллантиришни давом эттиришини таъкидлади.

НУРЛАН НИҒМАТУЛИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ   ПАРЛАМЕНТ МАЖИЛИСИ РАИСИ:

- Парламент сайловлари - мамлакатимиз ва халқимиз учун ўта муҳим  сиёсий қадамдир. Бу барча сиёсий партиялар ўзини намойиш этиши ва юртимиз фуқароларини ўз дастурлари билан таништириши, рақобатчилар билан курашда халқ ишончини қозониши учун имконият. Умид қиламизки, олдинда турган сайловлар демократия, ижтимоий ҳамкорлик ва республика тараққиётини мустаҳкамлашда янги импульс беради.

 

Фото: 24.kz


×