Қирғизистон президенти истеъфога кетмоқда

Қирғизистон президенти истеъфога кетмоқда

Қирғизистон президенти истеъфога кетишини билдирди. Сооронбай Жээнбеков халққа мурожаатида кеча Жўғўрку Кенеш Ҳукумат таркибини тасдиқлагани, тегишли тайинловлар тўғрисидаги фармонлар имзоланганини билдирди. Лекин бу тадбирлар мавжуд тарангликни юмшата олмади. Қирғизистон президенти инсон ҳаёти ҳамма нарсадан афзаллиги, айни вазият эса тўқнашувларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади ва хунрезлик юз бермаслиги учун ўз лавозимидан воз кечишга қарор қилганини билдирди.

«Азиз ватандошлар! Қирғизистондаги тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимиз бирлиги ва осойишталик ҳар нарсадан муҳимроқ», дея таъкидлади ўз мурожаатида президент. Аввалроқ Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиш таклифини рад этганди.

 

Фото: like.kg


×