Қозоғистон Республикаси Cенати қошида ёш экспертлар клуби ташкил қилинди

Замонавий шароитларга жадал мослашиш ҳамда давлат ва жамият масалаларини ҳал қилишда одатдагидан бошқа ёндашувлардан фойдаланиш. Сенатда – Парламент юқори палатасида ана шундай фазилатларга эга ёшлар тўпланди ва Ёш экспертлар клуби ташкил қилинди. Мақсад – қонун яратишда креатив мутахассислар салоҳиятидан фойдаланиш. Бу эса давлатнинг янада модернизацияланишига хизмат қилади. Клуб таркибига давлат бошқаруви, иқтисодиёт, молия, суд-ҳуқуқ ислоҳоти, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамлаштириш соҳаларидаги 30 дан ортиқ эксперт қабул қилинди. Ёшлар эндиликда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга янгича ечимлар излаш билан машғул бўлади.

ЎЛЖАС ТЎЛЕУОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ ҚОШИДАГИ ЁШ ЭКСПЕРТЛАР КЛУБИ АЪЗОСИ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ БАНКИ РАИСИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

- Сенат қошида клуб ташкил этилгани айни муддао бўлди, дейман. Чунки қонунларни қабул қилиш ва муҳокама этишда жуда кўп мутахассислар жалб этилган. Асосий мақсад – очиқ мулоқот. Қонунлар қабул қилиниши жараёнига экспертлар жалб этилса, кўп нарса ҳисобга олинади.

 

Фото: senate.parlam.kz


×