Президент Қуролли кучларни ривожлантиришдаги устуворликларни кўрсатиб ўтди

Алмати вилоятида Қозоғистон Қуролли кучлари тарихида биринчи марта мажмуавий тинчлик ўрнатиш машқлари ўтказилди. Жанговар машқлар қайноқ қисмини Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам кузатди. Давлат раҳбари, шунингдек, тинчлик ўрнатиш кучлари тайёргарлик-таълим маркази иши билан танишди. Қозоғистон Президенти – Олий Бош қўмондон мамлакат қуролли кучларини ривожлантиришдаги устуворликларни тилга олди. Асосий эътибор ҳарбий-транспорт авиациясига қаратилади. Шунингдек, Қозоғистон қўшинларни бошқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш ниятида. Давлат раҳбари қозоғистонлик тинчлик ўрнатувчиларга намунали хизмати учун миннатдорчилик билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев фақат мамлакатимизда эмас, бутун дунёда ҳам тинчликни таъминлаш ниҳоятда муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

– «Музлатилган» ёки «муддати чўзилиб кетган» деб аталадиган минтақавий келишмовчиликлар БМТ Низомида кўрсатилган ва замонавий халқаро ҳуқуқ асоси бўлган икки асосий тамойил ўртасида зиддият борлигини кўрсатди. Булар – давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда миллатларнинг ўз давлатчилигини белгилаш ҳуқуқи. Давлатлар колониал тутқунликдан қутулиб, эндигина мустақилликка эришаётганида иккинчи тамойил жуда долзарб бўлган. Бугунги кунга келиб дунё чегаралари аниқлаб бўлинди. Шунинг учун давлатлар ҳудудий яхлитлиги олдинги ўринга чиқди ва устувор аҳамиятга эга. Мавжуд қарама-қаршиликларни баҳолаш учун ёндашувимизни ишлаб чиқишда биз албатта БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига таянишимиз зарур.

 

Фото: egemen.kz


×