Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари ҳукумат раҳбарлари Ереванда учрашади

9 октябрь куни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари бош вазирлари Арманистон пойтахтида учрашади. Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида улар коронавирус оқибатлари билан курашиш масаласини муҳокама қилади. Евроосиё Иқтисодий қўмитаси коллегия раисининг ёрдамчиси Ия Малкина айтишича, инфекция тарқалган бўлса ҳам, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги етарли даражада барқарор. Жорий йилнинг 8 ойи давомида ташкилотда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш 4,6 фоизга ортди. 2021 йилга бориб, у ўзини деярли барча озиқ-овқат товарлари билан 97 фоиз таъминлайди.

ИЯ МАЛКИНА, ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ҚЎМИТАСИ КОЛЛЕГИЯ РАИСИ ЁРДАМЧИСИ:

- Асосий мавзу - санитар-эпидемиологик вазият ва Иттифоқ миқёсида йўловчи ташишни йўлга қўйиш масалаларидан иборат. Мамлакатлар ва фуқаролар аниқ қарорларни кутяпти. Томонлар хавфсиз авиаалоқаларни тиклаш учун қўйиладиган шартлар ҳақида келишиб олади.

 

Фото: en.kabar.kg


×