Қозоғистон юборган гуманитар ёрдам юклари Афғонистонга етиб борди

Қозоғистон юборган гуманитар ёрдам юклари Афғонистонга етиб борди

Кобул шаҳрида тошқин туфайли жабрланган аҳолига инсонпарварлик ёрдами топширилди. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, қозоқ халқининг беғараз ёрдами – ун, макарон, кунгабоқар ёғи, қуюлтирилган сут солинган озиқ-овқат саватчалари беш мингдан зиёд муҳтож оилага топширилди.

Кобул вилояти губернатори Муҳаммад Ёқуб Ҳайдарий ва мамлакат Фавқулодда ҳолатлар агентлиги раҳбари Ғулом Баҳавуддин Жилоний Афғонистон ҳукумати ва халқи номидан мураккаб шароитда кўрсатилган ёрдам учун Қозоғистон халқига миннатдорчилик билдирди.

Қозоғистон республикаси элчиси Алимхан Есенгелдиев дўстлик муносабатларига урғу берди ва республика минтақа мамлакатларига имкон қадар ёрдам кўрсатишини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистондан юборилган гуманитар юк саккизта афғон вилоятига тарқатилди. Кобулдан ташқари, Балх, Парван, Панжшер, Лоҳар, Вардак, Бағлан ва Саманган вилоятларига ҳам зарур маҳсулотлар етиб борди.

Фото: ult.kz


×