«The Washington Times» Қозоғистонни «COVID-19 га қарши самарали кураш намунаси», деб атади

«The Washington Times» Қозоғистонни «COVID-19 га қарши самарали кураш намунаси», деб атади

Американинг етакчи нашрларидан бўлган «The Washington Times» газетасида коронавирусга қарши кураш бўйича мамлакатимизда амалга оширилган ишлар хусусида мақола чоп этилди. Мақола «Қозоғистон Марказий Осиё учун пандемияга қарши кураш намунаси бўла олади» сарлавҳаси остида босилди.

Мақола муаллифи мамлакатда даҳшатли инфекциянинг олдини олиш ва пандемия шароитида тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган молиявий ёрдам ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.

«Бу ҳаракатлар самарасини бермоқда. COVID-19 пандемияси, бошқа мамлакатларда бўлгани каби,  Қозоғистонда геометрик прогрессияда тарқалмаяпти»,  деб ёзилади мақолади.

Шунингдек, АҚШ нашри Қозоғистонда амалга оширилган тадбирлар ЖССТ ҳамда бошқа халқаро экспертлар томонидан қўллаб-қувватланаётганига эътибор қаратди.

«Қозоғистон ҳукумати аввалбошдан қатъий ва жадал ҳаракатларни амалга оширди. Қатъий карантин чоралари касалликнинг дастлабки босқичидан ишга туширилди. Жамоат транспорти иши тўхтатилди, кўплаб ташкилот ва идоралар масофадан ишлашга ўтди, уй-жой мажмуалари ва кўчалар дезинфекция қилинди. Хасталанган фуқароларга ўз навбатида ёрдам кўрсатилди. Буларнинг ҳаммаси вирус  тарқалиши олдини олишга хизмат этди»,  деб ёзади «TheWashingtonTimes» мухбири.

 

Фото: zakon.kz