Қозоғистон Сардоба сув омбори техник аудитида қатнашади

Қозоғистон Сардоба сув омбори техник аудитида қатнашади

Икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари учрашувида ана шундай қарорга келинди. Қозоғистон Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра,  маҳкама раҳбари Мағзум Мирзағалиев Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан телефон орқали суҳбатлашган.

«Музокаралар давомида биз Сардоба сув омбори техик аудити халқаро ва Қозоғистон экспертлари иштирокида ўтказилиши хусусида келишиб олдик. Натижаларга кўра, бу иншоотдан келгусида фойдаланиш масаласи ҳал қилинажи», деб таъкидлади Қозоғистон Экология вазири.

Томонлар трансчегаравий дарёлардаги иншоотларни биргаликда бошқариш, улардан фойдаланиш ва ҳимоялаш тўғрисида шартнома тузиш ниятида. 15 июнгача сувдан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик масалаларига кўра Йўл харитаси ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мўлжалланган. Томонлар, шунингдек, 2020 йил давомида Сирдарё ҳавзасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ҳам келишиб олди.

 

Фото: ainews.kz