Бугун Турк кенгаши раҳбарлари коронавирусга қарши курашишга бағишланган видеосаммит ўтказади

Бугун Турк кенгаши раҳбарлари коронавирусга қарши курашишга бағишланган видеосаммит ўтказади

Бугун Турк кенгаши етакчилари онлайн тартибида учрашади. Видеоконференция шаклида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитда  давлат раҳбарлари коронавирус эпидемиясига қарши миллий даражада амалга оширилган тадбирлар, соғлиқни сақлаш соҳасида кўп томонлама ҳамкорлик ва COVID-19 тарқалиши туфайли юзага келган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади. Улар, шунингдек, хавфли касалликнинг миллий ва жаҳон иқтисодига таъсирини ҳам кўриб чиқади.

Тадбирда Турк кенгаши аъзолари бўлган мамлакат раҳбарлари: Қосим-Жўмарт Тўқаев, Сооронбай Жээнбеков, Ражаб Тойиб Эрдўғон,  Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимухамедов қатнашади. Шу билан бирга учрашувда Венгрия Бош вазири  Виктор Орбан, Турк кенгаши бош котиби Бағдад Амреев ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус қатнашади.

Саммит натижаларига кўра давлат раҳбарлари Қўшма декларация қабул қилади.

 

Фото: azernews.az