Қосим-Жўмарт Тўқаевни Сооронбай Жээнбеков қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаевни Сооронбай Жээнбеков қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаевни иш фаолиятини бошлаганига 1 йил тўлиши муносабати билан Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков қутлади. Ақўрда сайти хабарига кўра, давлат раҳбарлари телефон орқали мулоқотда бўлган. Икки томон коронавирус тарқалишига қарши биргаликда кураш масаласини муҳокама қилди. 

 «Президентлар фикрича, эпидемия билан кураш асносида икки давлат ижро органлари ҳамжиҳатлик билан иш тутиши жуда муҳим.

Шу билан бирга, томонлар Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам фикр алмашди.

Сооронбай Жээнбеков Қосим-Жўмарт Тўқаевни Президент вазифасига киришганининг бир йиллиги билан муборакбод этган ва Элбоши Нурсултон Назарбоевга эзгу тилакларини йўллади», дейилган хабарномади.

 

Фото: kazislam.kz