Нур-Султон – МДҲ пойтахтлари халқаро ассамблеяси маркази

Қозоғистон пойтахти МДҲ пойтахтлари ва йирик шаҳарлари халқаро ассамблеяси маркази этиб сайланди. Москвада, миллатлар майдончасида бўлиб ўтган 27-сессия давомида шундай қарор қабул қилинди. Нур-Султон келгуси тўрт йил мобайнида мазкур ташкилотга раислик қилади.  Таъкидлаш жоизки, ташкилотга ҳамжамиятга аъзо тўққиз давлатдан 80 дан ортиқ шаҳар аъзо. Унинг устувор вазифаси – шаҳарларни барқарор ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш.

ЕРМЕК КИЗАТОВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ:

-  Вазифамиз – фаолиятимизда инновацион ва рақамли технологияларни ривожлантиришга, янги хатарларни бартараф этишга эътибор қаратиш. Бошқа шаҳарларга кўрсатадиганмиз ҳам, улардан оладиганимиз ҳам кўп.

Қозоғистон томони таклифига кўра, ташкилот навбатдаги сессияси 2020 йил июль ойида Нур-Султон шаҳрида ўтказилади. 

Фото: www.inform.kz