«ALTYN OIMAQ» танлови миллий брендларни оммалаштиради

Миллий брендларни оммалаштириш. Аёл тадбиркорлар учун «ALTYN OIMAQ» лойиҳаси асосий мақсади – шу. Танлов юртимиз дизайнерлари ўртасида иккинчи марта ўтказилмоқда. Шуни айтиш керак, мамлакатда бизнесвуменлар сони ортиб бормоқда. Экспертлар ҳисобига кўра, республика иш билан машғул нозик жинс соҳибалари улуши жиҳатидан дунёда иккинчи ўринни эгаллайди – 49 фоиз. Улар асосан савдо,  қишлоқ хўжалиги, саноат ҳамда кичик ва ўрта бизнес билан машғул.

«Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Тадбиркор аёллар кенгаши раисаси Лаззат Рамазанова айтишича, ўтган йили Осиё Тараққиёт Банки билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигига оид таълимий дастурлар ишга туширилди. Мамлакатнинг 11 минтақасида семинарлар бўлиб ўтди. Беш юз нафардан зиёд қишлоқ тадбиркор аёллари таълим олди. Шунингдек, электрон каталог ишлаб чиқилди.

ЛАЗЗАТ РАМАЗАНОВА, «АТАМЕКЕН» МИЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ТАДБИРКОР АЁЛЛАР КЕНГАШИ РАИСАСИ:

- БМТ билан ҳамкорликда Қозоғистон «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Тадбиркор аёллар кенгаши аъзолари ўтган йили «Аёллар бизнеси учун 100 ғоя» каталогини ишлаб чиқди. Биз асосий эътиборни оила доирасида, оила аъзоларини иш билан таъминлаган ҳолда рўёбга чиқариш мумкин бўлган ишларга қаратдик. Натижада, жамиятнинг кичик ячейкалари таъминланади. 

Фото: www.lada.kz