«Йигирма минг йиллик сирлари: Тадқиқот ва кашфиётлар».

«Йигирма минг йиллик сирлари: Тадқиқот ва кашфиётлар». Пойтахтда қозоғистонлик тадқиқотчи Рахман Алшановнинг тенгсиз изланишлари тақдимоти бўлиб ўтди. Китобда кўп мамлакатларда яшовчи олимлар ва мутахассисларнинг йигирма минг йил муқаддам Ерга тушган ва фожиали оқибатларга олиб келган кучли метеоридлар ҳужуми хусусидаги изланишлари натижалари тўпланган ва умумлаштирилган. Юз берган офатлар тўғрисида етарлича улкан маълумотни муаллиф жаҳоннинг турли халқлари қадимий мифлари ва афсоналарини таҳлил қилиш орқали келтирган. Қозоғистонлик олим ўз ишида «Авеста» ва «Энума Элиш» каби қадимий асарларга алоҳида ўрин берган.

РАХМАН АЛШАНОВ, ПРОФЕССОР:

 - Тарихимизда ҳалигача етарлича чуқур ўрганилмаган оқ доғлар етарлича топилади. Америка,  Европа ва Россия кенг ўрганилган,  бизнинг тарихда эса бўш жойлар мавжуд. Шу жумладан, табиий офатлар тарихи тадқиқ этилмаган. Ёшларга мурожаат этишни истардим: тадқиқот юритинг, қаранг, ўрганинг, илмий изланишлар олиб боринг, буларнинг ҳаммаси бизга керак. Ахир ҳозир ҳам турли-туман офатлар – бўронлар, зилзилалар, тошқинлар, ёнғинлар юз беряпти... Бунинг сабаби нимада? Бундаги қонуниятларни ҳали-ҳануз ўзимизга тушунтириб бера олмадик. Тадқиқотимда бу бора бир неча шов-шувли маълумотлар бор.

Шуни ҳам айтиш керакки, китоб қозоқ ва рус тилларида 1000 нусха умумий тираж билан чоп этилди.

Фото: youtube.com