Нур-Султонда Гаага конференцияси ваколатхонаси очилди

Жаҳон стандартларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлариниҳимоя қилиш мақсадида Марказий Осиёдаги ҳуқуқий тузимни ривожлантириш. Нур-Султонда Гаага конференцияси ваколатхонаси минтақавий офиси очилди. У “Астана” халқаро молиявий маркази майдончасидан ўрин олди. Минтақада зиммага олинган халқаро мажбуриятларнинг рўёбга чиқарилиши, шунингдек, халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқотлар ва лекциялар ўтказиш унинг вазифаси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Европа Иттифоқи ва дунёнинг 82 мамлакати халқаро конвенция иштирокчиси саналади. ИҲТТга аъзо энг ривожланган 30 та мамлакат ҳам улар қаторида. Қозоғистон 2017 йилдан конвенцияга аъзо бўлган. 

КРИСТОФ БЕРНАСКОНИ, ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ БЎЙИЧА ГААГА КОНФЕРЕНЦИЯСИ БОШ КОТИБИ:

- Ваколатхона миссияси барча Марказий Осиё мамлакатларига жорий этилади. Ташкилотимиз аъзоси бўлгани ҳолда Қозоғистон мана шундай улкан ваколатлар олаётганидан мамнунмиз. Мамлакатингизнинг халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига кириши борасидаги муваффақиятли тажрибаси минтақадаги бошқа давлатларнинг ҳам иштирокчиларимиз қаторидан жой олиши учун туртки беришига ишонамиз. Ўзбекистон ташкилотга кириш ниятида. Тожикистон, Туркманистон ва  Қирғизистон ҳам келгусида қўшилишига умид қиламиз.

Фото: wernersobek.de