Ижтимоий кенгашлар таркибини тасдиқлаш маслаҳатларга бириктирилади

Ижтимоий кенгашлар таркибини тасдиқлашни маслаҳатларга бириктириш режалаштирилган. «Nur Otan» партияси қошидаги Ҳуқуқий кенгаш кенгайтирилган йиғилишидан кейин шу ҳақда маълум қилинди. Унда амалдаги «Жамоат кенгашлари тўғрисида»ги қонунга ўзгаришлар киритиш масаласи муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, улар фаолиятини Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги кузатиб боради. Айни вақтда, Жамоат кенгашларига қайси масалалар очиқ майдончаларда кенг муҳокама қилиниши зарурлигини белгилаш ҳақида қарор қилиш ҳуқуқи берилади. Муҳокама учун улар мустақил экспертларни жалб этиши мумкин, бу эса жойларда жамоат назоратини кучайтиради.

СЕРИК СЕЙДУМАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТИ МАЖЛИСИ ДЕПУТАТИ:

- Мазкур вазирлик вазифалари қаторига ҳар йили жамоат кенгашлари фаолияти юзасидан миллий маъруза тайёрлаш тўғрисида қонунга қўшимча киритилади. Яъни маърузада ижобий тажриба, камчиликлар, иш тажрибасидан, жамоат кенгашларида ишлаётган аъзолар таклифларидан келиб чиққан ҳолда жамоат кенгаши ишини яхшилашга оид кўрилаётган чора-тадбирлар, уларнинг давлат органлари томонидан давлат қарорлари қабул қилинишидаги иштироки акс этади. Мамлакатимизда 234 та жамоат кенгаши бор, аъзолар сони эса 4 минг кишидан зиёд.

Фото: sputniknews.kz