Манғистауда саксовулзорлар тикланмоқда

Манғистау вилоятида саксовулзорларни тиклаш ишлари амалга ошириляпти. Қўшқар ата чиқиндилар ҳудуди атрофи ушбу ўсимликлардан иборат яшил белбоғ билан ўралиши кўзда тутилган. Шуни ҳам айтиш керакки, лойиҳа устида иш беш йил муқаддам бошланган. Ундан мақсад – яқин атрофдаги аҳоли манзилларига жиддий хавф солаётган радиоактив моддалар учишига йўл бермаслик. Шу кунгача саксон саккиз гектар ерда саксовул ўстирилган.

ДУЙСЕН ҚУСБЕКОВ, ТАБИАТ ЗАХИРАЛАРИ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ СОЗЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ:

- Яшил ҳудудлар яратиш бўйича 2015 йилда тажриба бошлаганмиз. Ўшанда 8 гектар ҳудудда саксовул кўчатлари ўтқазгандик. Буталар яхши тутди. Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда ҳам саксовул кўчатлари экишни давом эттирамиз.

Фото: mangystaumedia.kz