Қосим-Жўмарт Тўқаев Мюнхень конференциясида нутқ сўзлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Мюнхень конференциясида нутқ сўзлади

Экспертлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Хавфсизликка доир Мюнхень конференциясидаги нутқидан асосий масалалар жой олган, деган фикрда. Ушбу нуфузли саммитда илк марта Марказий Осиёга бағишланган панель мунозаралар ташкил этилди, унда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бош нотиқ вазифасини ўтади. Ҳамиша тинчлик ва барқарорликка йўналтирилган тактика билан иш тутган Республикамиз ташқи сиёсатда шу позицияни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Афғонистон ҳам юртимизнинг кучли ва ишончли иттифоқчилари қаторига кирди.  Шуни ҳам айтиш керакки, панель мунозараларда шу давлат раҳбари Муҳаммад Ашраф Ғани иккинчи спикер вазифасини бажарди. Қозоғистон учун устувор йўналишлардан яна бири – хорижий инвестиция жалб этиш ва минтақа иқтисодиёти ўсишига эришиш ҳисобланади.

ЕРЛАН КАРИН, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

- Менинг фикримча, хавфсизликка доир Мюнхен конференциясида илк бора Марказий Осиё минтақасини ривожлантиришга доир чуқур асосли фикрлар айтилди ва улар етарлича баҳоланди. Умуман олганда, мазкур мунозара минтақага қизиқиш ошишига ва инвестиция жалб этилишига хизмат этади.

РИЧАРД ХААС, ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР БЎЙИЧА КЕНГАШ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Президент Тўқаев жуда прагматик ва ҳар томонлама ўлчанган позицияда. Америка нодавлат ташкилоти вакилиман. Давлат раҳбарларига баҳо беришим тўғри эмас. Шунга қарамай, айта оламанки, жаноб Тўқаев геосиёсий саҳнада Марказий Осиё минтақаси тараққиётига оид ўз фикрини аниқ ва прагматик шаклда ифода этди.

Фото: inform.kz