Эронда яна ҳукуматга қарши норозиликлар бошланди

Эронда яна ҳукуматга қарши норозиликлар бошланди. Теҳрон кўчаларига юзлаб одамлар чиқди. Улар олий раҳбар Али Ҳаменеий истеъфосини, шунингдек, авиаҳалокат айбдорларини жазолашни талаб қиляпти. Фаолларнинг фикрича, раҳбарият аслида нима бўлгани авалбошдан билган, аммо ҳақиқатни яширган. Уларнинг айтишича, сиёсатчилар самолёт бортида Эрон фуқаролари бўлганини билдирмасликка уринган.

Эслатамиз, 8 январь куни  Теҳрондаги Имом Ҳумайний халқаро аэропорт яқинида Украина халқаро авиалиниялари авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 ҳалокатга учраганди. Ундаги 176 одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Кейинроқ Ислом республикаси президенти украин самолётини душман объекти деб қабул қилган ҳарбийлар уриб туширганини тан олди.

Фото: theins.ru