АҚШ ва Канада вакиллари: “Эрон истамаган ҳолда Теҳрон осмонидаги лайнерни уриб туширди”

Эрон ўзи истамаган ҳолда Теҳронда парвоз қилган лайнерни уриб туширган. АҚШ ва Канада вакиллари “Украина Халқаро авиалиниялари”га қарашли Boeing -757 самолёти ҳалокатига оид шундай тахминни билдирган.

Шу жумладан, Канада бош вазири Жастин Трюдо унда самолёт Эроннинг ер-ҳаво ракетаси билан портлатилганини исботловчи разведка маълумотлари борлиги ҳусусида  баёнот берди. АҚШ ҳам айнан шундай тахминни илгари суряпти. Дональд Трамп шундай баёнот берди:

ДОНАЛЬД ТРАМП, АҚШ  ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Менда шундай шубҳа бор, бошқаларда ҳам айнан шундай шубҳа туғилган. Бу жуда улкан фожиа. Бошқа томондагилардан кимдир адашган шекилли. Самолёт  етарлича мураккаб минтақада учаётганди. Бировларнинг айтишича, техник носозлик бўлган. Мен буни ўйлаб кўришга ҳам арзимайди, деб ҳисоблайман.

Трамп аслида қора яшикларни очишни Boeing корпорациясига ёки Францияга бериши керак эди, деб ҳисоблайди. Айни вақтда борт ёзувлари бузилгани эълон қилинган. Теҳронга Украинадан авиация мутахассислари етиб келишди, улар маълумотларни очишлари керак.

Фото: iz.ru