Boeing-737 фалокати сабаблари тергов қилиняпти

Boeing-737 фалокати сабаблари тергов қилиняпти

Канада ва Эрон ташқи ишлар вазирлари самолёт ҳалокати сабабларини биргаликда тафтиш қилиш имкониятини муҳокама этади. Ғарб разведка хизматлари берган маълумотга кўра, самолет двигатели қизиб кетганлиги ва техник носозлик туфайли фалокат юз берган бўлиши эҳтимол.

Бу ҳақда Рейтерс агентлиги Канада хавфсизлик хизматидаги манбасига ишора қилиб, хабар тарқатган. “Украина халқаро авиалиниялари” эса фалокатнинг самолёт носозлиги ва экипаж хатоси каби сабаблари бўлиши мумкинмаслигини айтяпти. Улар Boeing-737-800 6 январда кўрикдан ўтганини кўрсатяпти. Самолёт атиги 3 ярим йил хизмат қилган, МАУ унинг биринчи соҳиби.

Фото:news.liga.net