Эрон ва Украинада Мотам куни эълон қилинди

Эрон ва Украинада Мотам куни эълон қилинди

Эрон ва Украина пайшанба кунини авиафалокат қурбонлари хотирасига мотам куни, деб эълон қилди.

Эслатамиз, Имом Ҳумайний номли аэропорт яқинида "Украина халқаро авиалиниялари "га қарашли  Boeing-737 самолёти ҳалокатга учраганди.

Самолёт бортидаги 176 одам, шу жумладан, 9 нафар экипаж аъзолари ҳаётдан кўз юмди. Самолёт двигателида муаммолар бўлгани туфайли авария юз бергани тахминланмоқда. У Киевга учаётганди, аммо парвознинг иккинчи минутида радардан йўқолган.

Фото: golos.ua